Байден “Пандора ҳужжатлари” ҳақида гапирди

АҚШ президенти Жо Байден АҚШ “Пандора ҳужжатлари” деб номланган солиқдан қочиш схемаси бўйича матбуот текширувини кўриб чиқаётганини маълум қилди.

Халқаро Журналистлар Федерацияси бундан олдин 35 амалдаги ва собиқ сиёсатчини Қўшма Штатлардаги солиқдан қочишда алоқадорликда, шунингдек, 100 га яқин мамлакатдаги 400 расмийни айблаган эди.

“Биз ҳозир бу масалани ўрганяпмиз”, – деди Байден, АҚШнинг юқорида айтилган матбуот текширувида айтилганларга муносабати ҳақидаги саволга жавобан.

“Пандора ҳужжатлари” деб номланган янги тергов Қўшма Штатларда “махфий солиқ бошпанаси” сифатида ишлатилган бир қанча активлар борлигини, хусусан, фақат Жанубий Дакотада миллиардлаб долларлик активлар борлигини аниқлади.