Байден ва Президент Си Тайван келишувига риоя қилишмоқчи

АҚШ президенти Жо Байден сешанба куни Хитой президенти Си Цзиньпин билан Тайван ҳақида гаплашганини ва Тайпей ва Пекин ўртасида таранглик кучайгани учун улар “Тайван келишуви” га риоя қилишга рози эканликларини айтди.

Бу ҳаракат Қўшма Штатларни Тайванга ўзини ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлаш мажбуриятини юклаган бўлсада, Вашингтон Хитойнинг орол унга тегишли эканлигини ва “ягона Хитой” борлиги ҳақидаги позициясини тан олади ва Тайван суверенитети тўғрисида ҳеч қандай позицияга эга бўлмайди.

Тайван Ташқи ишлар вазирлиги АҚШдан Байденнинг изоҳлари тўғрисида тушунтириш сўраганини ва АҚШнинг Тайванга нисбатан сиёсати ўзгармаганига, АҚШнинг улар олдидаги мажбурияти “мустаҳкам” эканига ва АҚШ Тайван мудофаасини сақлаб қолишда ёрдам беришда давом этишига ишонтирилгаини айтди.

Хитой Тайванни ўз ҳудуди сифатида даъво қилади, агар керак бўлса, уни куч билан қўшиб олиши кераклигини таъкидлайди. Тайван эса ўзини мустақил давлат деб атайди ва кескинлик учун Хитойни айблаб, ўз эркинликлари ва демократиясини ҳимоя қилишини айтиб келади.

Тайван жума куни бошланган тўрт кунлик даврда ҳаво мудофааси зонасининг жанубий ва жануби-ғарбий қисмида 148 та Хитой ҳаво кучлари самолётлари учаётгани ҳақида хабар берган. Ўша куни Хитой ватанпарварлик байрами – Миллий кун байрамини нишонлаган.

Қўшма Штатлар якшанба куни Хитойни Тайван яқинида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирган.