БМТ Бош котиби Қундуздаги портлашни қоралади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг раҳбари Қундуздаги “даҳшатли” ҳужумни “кескин равишда” қоралади ва бу диний муассасаларга бир ҳафтадан кам вақт ичида учинчи марта уюштирилган ҳужум бўлганини таъкидлади.

“Ўз динига эътиқод қилиш эркинлигидан фойдаланаётган фуқароларни қасддан нишонга олиш асосий инсон ҳуқуқлари ва халқаро гуманитар ҳуқуқни бузишдир”, – деди Бош котиб Антонио Гутерриш. “Жиноятчилар жавобгарликка тортилиши керак.”

Бош котиб ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик изҳор этди ва жароҳат олганларга тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Хабарларга кўра, ҳужумни “Хуросон вилояти Исломий давлати” (IKSP) номи билан танилган маҳаллий “Исломий давлат” террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.