Бразилиялик футбол афсонаси Пеле касалхонадан чиқди

Афсонавий бразилиялик футбол юлдузи Пеле деярли бир ойлик даволанишдан сўнг пайшанба куни Сан-Паоло касалхонасидан чиқарилди.

80 ёшли қария август ойининг охирида ўтказилган тиббий кўриклар пайтида аниқланган ва йўғон ичакдаги ўсмани олиб ташлаш бўйича операциядан кейин тузалиб, касалхонадан чиқарилган. Пеле сентябрь ойининг бошида операция қилинган эди.

Сан-Паоло шаҳридаги Алберт Эйнштейн Исроил касалхонасининг тиббий бюллетенига кўра, Пеле кимётерапиядан ўтиб, даволанишни давом эттириши керак.

Футбол бўйича уч карра жаҳон чемпиони ижтимоий тармоқларда шифохона тиббиёт жамоасига миннатдорчилик билдириб, ҳаётга қайтганидан ҳурсандлигини изҳор этди.

Пеле ва унинг қизи Кели Насименто бемор касалхонага ётқизилган кундан буён мухлисларни Пеленинг соғлиғи ҳақида хабардор қилиб туриш учун ижтимоий тармоқлардан мунтазам фойдаландилар. Бир неча кун олдин, у отасининг тузалганини ва уйда даволанишни давом эттиришга тайёрлигини айтди.