Британия расмийлари Толибон билан музокаралар ўтказди

Буюк Британия дипломатлари ва Толибон ўртасидаги илк музокаралар сешанба,5-октябр куни Кобулда бўлиб ўтди. Бу ҳақда Германиянинг Deutsche Welle нашри хабар беради.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги берган баёнотга кўра, мамлакатнинг Афғонистондаги махсус элчиси Саймон Гасс ва элчилик вакили Мартин Лонгден Толибон раҳбарлари билан учрашди ва Афғонистонга инқироздан қутулиш учун ёрдам кўрсатиш масаласини муҳокама қилди.

Агентлик маълумотларига кўра,мазкур музокаралар тобора ортиб боаётган гуманитар инқироз ва хавфсизлик, терроризм масаларига бағишланган. Шунингдек, Англия ва Афғонистон фуқаролари учун хавфсиз саёҳат ва аёллар ҳуқуқлари ҳам муҳокама қилинган.

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Абдулқаҳҳор Балхийнинг айтишича, мазкур учрашув икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг тикланишига бағишланган.

“Бу бизнинг илк музокарамиз бўлиб, бир масала бўйича турли хил қарашларга эга эканлигимиз ажабланарли эмас. Аммо Афғонистонни олдинда янада мураккаб вазифалар кутмоқда”,-деди Лонгден.