Чироқлар ўрнига ўсимликлар

MIT кимё ва технология факультети профессори Майкл Страно илғор экологик инфратузилмалар мутахассиси Шейла Кеннеди билан ҳамкорликда тунги чироқларнинг ўрнини босувчи ёрқин ўсимликлар лойиҳаси устида иш олиб борди.

Бунинг учун ген муҳандислигидан эмас, балки ўсимлик қувватини ҳудди оддий ялтироқ қўнғизларга ўхшаш тарзда нурланишга айлантира оладиган нанозарралардан фойдаланилган.

Ишлаб чиқилган ўсимликларга аллақачон Cooper Hewitt Smithsonian Дизайн музейи қизиқиш билдирган.