CNN мухбири “минг сўзга тенг сурат”ни эълон қилди

CNN телеканали мухбири Кларисса Уорд “Толибон”нинг Яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш вазирлиги раҳбари билан тушган суратини у билан бўлган интервюда кўрсатиб, уни “минг сўзга тенг сурат” деб атади.

Твиттердаги аккаунтида Кларисса Уорд суратни жойлаштирди ва унга шундай изоҳ берди: “Сурат минг сўзга арзийди. Яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш вазирлигининг Ғазнадаги раҳбарини кўриш учун расмни катталаштиришнинг ҳожати йўқ”.