Дунёда COVID-19га қарши 6 миллиард 497 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

ЖССТ маълумотига кўра:
дунёда коронавирус юқтирганлар сони 237 миллион 383 мингдан ортди. 4 миллион 842 мингдан зиёд киши вафот этган (11.10.2021. Европа вақти билан 17:52 ҳолатида).

Охирги суткада 236 629 та янги касалланиш ҳолати аниқланди.
 3 302 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра :
 дунёда 238 миллион 274 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 857 мингдан ортиғи вафот этган (12.10.2021. Тошкент вақти билан 12:18 ҳолатида).

ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
АҚШ (43,792 миллиондан ортиқ),
 Ҳиндистон (33,971 миллиондан ортиқ),
Бразилия (21,516 миллиондан ортиқ),
Буюк Британия (8,154 миллиондан ортиқ),
Россия (7,804 миллиондан ортиқ).

Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда 6 миллиард 497 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.