ДХА: Жазони ижро этиш муассасасида манзилли тарғибот

Ҳаётда инсон қаерда бўлмасин, замон билан ҳамнафас яшаш, юртдаги ислоҳотларга дахлдор яшайди. Навоий вилоятидаги ЖИЭМларда давлат хизматларидан фойдаланиш билимларини олишга бўлган қизиқиш туфайли, муассаса ташаббусида ДХМ ҳамда ФҲДЁ ходимлари ҳамкорлигида оғзаки-ҳуқуқий-манзилли тарғибот ўтказилди.

Тарғиботда иштирокчиларга тизим имкониятлари, фуқаролик паспорти, яъни ID карталар, ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш, уй-жой, нотурар биноларнинг кадастр карталари, оила муносабатларидаги бурчдорлик, никоҳ ва ажримлар, фарзандликка олиш имкониятлари бўйича берилган саволларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Тадбирда жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайлови бўйича, шунингдек давлат хизматидан фойдаланиш билим кўникмаларини тарғиб қилувчи флаер ва буклетлар тарқатилди.

ДХА Навоий вилояти филиалининг матбуот хизмати.