Facebook бузилганидан кейин Телеграм 50 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга эга бўлди

Душанба куни Facebook хизматларида катта узилишдан сўнг, Телеграм ижтимоий тармоқ платформасига дунё бўйлаб 50 миллионга яқин янги фойдаланувчилар қўшилганини эълон қилди.

“Бизнинг ҳисоб -китобларга кўра, сўнгги бир неча соат ичида Телеграмда 50 миллиондан ортиқ янги фойдаланувчилар рўйхатга олинган”, – деди TGStat таҳлил бўлими директори Юрий Кижикин.

Россиялик дастурчи ва ишбилармон Павел Дуров томонидан ишга туширилган тезкор хабар алмашиш ва очиқ манбали “Телеграм” иловаси сўнгги ойларда тобора оммалашиб бормоқда.

“Биз биламизки, баъзи одамлар бизнинг иловаларимиз ва маҳсулотларимизга киришда муаммоларга дуч келмоқдалар. Биз тез орада ҳамма нарсани нормал ҳолатга қайтариш устида ишламоқдамиз ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, – деб ёзди Facebook ўз твитида.

Кейинчалик, Американинг “The New York Times” газетаси кўра, Facebook ўз платформаларининг ишламай қолиши электрон ҳужумлар туфайли бўлганини айтган.

Facebook акциялари сайтлари, Инстаграм ва WhatsApp платформалари хизматлари бузилганидан кейин 5,5% га арзонлашди. Facebook акциялари 19,5 долларлик йўқотишдан сўнг 323,56 долларгача тушиб кетди.

Форбес журнали Facebook асосчиси Марк Цукерберг акцияларининг пасайиши туфайли 7 миллиард долларга яқин зарар кўрганини хабар қилди.

Бир вақтнинг ўзида Твиттер, Тик Ток, Телеграм, Google ва Амазонга киришда муаммолар ҳақида кўплаб хабарлар пайдо бўлди.