Facebook “метакоинот” қуришни режалаштирмоқда

Facebook келгуси беш йил ичида Европа Иттифоқида “метакоинот” яратишни режалаштирмоқда. У ерда одамлар виртуал муҳитда ҳаракатланиш ва мулоқот қилиш учун турли хил қурилмалардан фойдаланиши мумкин. Ушбу интернет дунёсини яратишга ёрдам бериш учун 10 000 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилмоқда.

Бош ижрочи директор Марк Цукерберг июль ойидан буён “метакоинот” ҳақида гапириб келмоқда.

Facebook виртуал ва кенгайтирилган ҳақиқат каби технологиялардан фойдаланган ҳолда, “виртуал мавжудлик” туйғусини яратишни режалаштирмоқда. Режага кўра бундай амалиёт “шахсий мулоқот” ўрнини босиши керак.

Виртуал ҳақиқат (VR) ва кенгайтирилган ҳақиқатга (AR), жумладан Oculus каби компанияларни сотиб олишга катта сармоя киритган Facebook, уч миллиардга яқин фойдаланувчиларни бир нечта қурилма ва иловалар орқали боғламоқчи ва бир муҳитда жамламоқчи.

Цукербергнинг фикрича, “метакоинот” VR, AR, компьютер, мобил қурилмалар ва ўйин консолларида мавжуд бўлади.

Янгича рақамли дунёни қуриш учун аллақачон 50 миллион доллар ажратилган.