Физика бўйича Нобел мукофоти лауреатлари эълон қилинди

2021 йилги физика бўйича Нобел мукофоти учта олимга берилди. Улар америкалик Сюкуро Манабе, германиялик Клаус Ҳесселман ва италиялик Жоржио Парисилардир.

Швеция Қироллик Академияси Нобел қўмитаси уларнинг мураккаб тизимларни ўрганишга қўшган ҳиссасини тан олди.

Мукофотнинг биринчиси Манабе ва Ҳесселманга “Ер иқлим тизимини физик моделлаштириш, ўзгаришларнинг миқдорий таҳлили ва глобал исишнинг ишончли прогнози учун” берилди.

Иккинчи мукофот “физик тизимларда атом заррасидан сайёраларгача бўлган миқёсда тартибсизлик ва тебранишлар ўзаро таъсирини кашф қилгани учун” Парисига берилди.

Кеча Нобел мукофотларини бериш ҳафтаси бошланди. Анъанага кўра, биринчи бўлиб физиология ва тиббиёт соҳасидаги лауреатлар номлари эълон қилинди. Лауреатлар Девид Жулиус ва Ардем Патапутянлар бўлиб, улар тирик организмлар ҳароратни қандай ҳис қилишини ўрганишган.

Бу йилги мукофот миқдори тахминан 1,2 миллион долларни ташкил қилади.