Франция собиқ президенти озодликдан маҳрум этилди

Франция собиқ президенти Николя Саркози 2012-йилги сайлов компанияси харажатларини оширгани учун бир йилга озодликдан маҳрум этилди.

Саркози муддатни қамоқхонада ўтамайди, аммо қўлида электрон билакузук тақади.

Суд қарори ўқилганда Саркози залда бўлмаган. Қарорга кўра, собиқ президент қонун доирасида белгиланган сайловолди кампания харажатларини оширган ва шу тариқа давлат бюджетига зарар етказган. Кампанияга белгиланган 22 миллион евро ўрнига 42 миллион сарфланган экан.