Француз полицияси Англияга сузиб кетишга уринган муҳожирларни ўққа тутди

Франция шимолида жойлашган Дюнкерк порт шаҳри полициячилари Ла-Манш бўғозини қайиқда сузиб ўтишга уринган муҳожирларни резина ўқларга тутдилар. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилади.

Ўқлар қайиқни сузишга ҳозирлаган 8 нафар курдга теккан. Бу қайиқ Буюк Британия соҳилларига 40 нафар кишини етказиши керак эди. Бўлиб ўтган воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 Яраланган курдлардан икки нафари касалхонага олиб кетилган, улардан бирининг қўли синганлиги маълум бўлди.

Ўқлар туфайли жароҳат олган инсонларнинг айтишича, полициячилар уларнинг қийноқларини томоша қилиб, масхараомуз кулиб туришган.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, бу ҳодисанинг замирида Британия Ички ишлар вазирлиги бошлиғи Прити Пательнинг яқинда эълон қилган огоҳлантируви ётади. Патель агар муҳожирлар оқими камаймаса, Британия томонидан Францияга шимодаги пляжларни патрул кузатуви учун тўлашга келишилган 54 миллион фунтни бермаслик билан пўписа қилган эди.