Фумио Кишида Япониянинг расман янги бош вазири бўлди

Фумио Кишида расман Япониянинг янги бош вазири лавозимига ўтирди ва бир йил давомида ҳукуматни бошқарган ва истеъфога чиққан Ёшиҳиде Суга ўрнини эгаллади.

64 ёшли жаноб Кишида ўтган ҳафта Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партиясини (ЛДП) бошқариш учун пойгада ғолиб чиқди.

У бошқаруви даврида бир қатор мураккаб муаммоларга дуч келади. Шулар жумласига мамлакатни пандемиядан кейин иқтисодий жиҳатдан қайта тиклаш ва Шимолий Корея таҳдидларига жавоб бериш.

У, шунингдек, Токио Олимпиадасига мезбонлик қилиш билан боғлиқ муаммолар оқибатида обрўсизланган ўз партиясига машҳурликни қайтаришга умид қилмоқда.

Фумио Кишида ким?

  • 64 ёшли жаноб Кишида сиёсат дунёси билан боғлиқ оила фарзандидир. Унинг отаси ҳам, бобоси ҳам мамлакат Вакиллар палатасининг аъзолари бўлганлар.
  • Кишида 2012 йилдан 2017 йилгача Япония ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган. У бу лавозимни урушдан кейин энг узоқ муддат давомида эгаллаган ягона вазир бўлди.
  • Жаноб Фумио Хиросимада туғилган. У ядро қуролининг қўлланилишига бутунлай қарши.
  • Кишида жаноблари АҚШ президенти Барак Обаманинг 2016 йилдаги Хиросимага ташрифини уюштирган. Бу АҚШ президентининг бомбардимон қилинган шаҳарга биринчи расман уюштирилган ташрифи бўлган.