Гавайида Ердаги энг фаол вулқонлардан бири отилди

АҚШнинг жануби -ғарбидаги Тинч океанидаги Гавайи оролларидан бири бўлган Катта оролда Ердаги энг фаол вулқонлардан бири бўлган Килауеа вулқони отилди.

АҚШ Геологик хизмати ходимлари чоршанба куни вулқон чўққисида, Килауеа вулқонидаги Ҳалемаумау кратерида отилиш бошланганини тасдиқладилар.

Вулқон отилиши турар жойлар бўлмаган ҳудудда содир бўлган ва у тўлиқ Гавайи вулқонлар миллий боғида жойлашган.

Кратернинг онлайн камераларидаги лавҳаларда кратер тагини қоплаган лава фавворалари ва ҳавога кўтарилган вулқон газлари кўрсатилган. Бу ҳудуднинг ўзида турли вақтларда вулқон ўтмиши давомида катта лавали кўл бўлган.

Гавайи вулқонлари расадхонаси мутахассиси Кен Хун шундай деди: “Барча кўрсаткичлар унинг кратер ичида қолишини кўрсатади ва биз лаванинг пастга ўтаётганини кўрмаяпмиз. Одамлар ҳозирча яшайверадилар.