Гутерриш дунё аҳолисининг 40 фоизини эмлаш учун 8 миллиард доллар сўради

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутерриш пайшанба куни дунё аҳолисининг 40 фоизини йил охиригача тенг равишда эмлаш учун 8 миллиард доллар сўраб мурожаат йўллади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2022 йил ўрталарига қадар дунё аҳолисининг 70 фоизини эмлашни режалаштирган.

“Бу режанинг муваффақияти мутлақо адолатли тақсимланишни талаб қилади”, деди Гутерриш матбуот баёнотида.

Гутерриш дунёни эмлаш истагини рўёбга чиқариш учун шу ой Римда бўлиб ўтадиган йигирматалик бой давлатлар гуруҳини йиғишга интилмоқда.