Ҳиндистонлик вазирнинг ўғли фермерларни ўлдиришда айбланиб ҳибсга олинди

Кичик ички ишлар вазири Ажай Мишра Тенининг ўғли Ашиш Мишра ўтган ҳафта норозилик намойишида бўлган тўрт нафар фермерларни ўлдирганликда айбланиб ҳибсга олинди.

3 октябрда Уттар-Прадеш штатининг шимолида ўлдирилган деҳқонлар Ҳиндистонда қишлоқ хўжалигининг энг узоқ давом этган норозилик намойишида қатнашган бўлиб, улар ўз экинлари учун кафолатланган энг кам нархларни пасайтиришидан хавотирда бўлган қонунга қарши норозилик билдиришаётганди.

“Полиция Мишрани шанба куни 10 соатдан кўпроқ сўроқ қилганидан кейин ҳибсга олди”, – деди тергов бошлиғи бош инспектор ўринбосари Упендра Агарвал. Мишра жума куни полиция чақирувига жавоб бермаганди.

Мишранинг адвокати ва отасидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Деҳқонларнинг айтишича, штат пойтахти Лакнаудан тахминан 130 км шимолда намойишчиларни уриб юборган машина вазирнинг ўғлига тегишли бўлган.

Ўн минглаб фермерлар бир неча ой давомида Ню-Деҳлидаги катта магистраль йўлларда лагерь қуриб, учта қонунга қарши чиқишмоқда. Уларнинг айтишича, бу қонунлар фермерларга гуруч ва буғдой учун кафолатланган энг кам нархни белгилайдиган мавжуд механизмни бузиб ташлайди.

Ҳукуматнинг таъкидлашича, қонунлар деҳқонлар учун манфаатларни нархларни белгилашга ёрдам беради.