Huawei Юншенг исмли виртуал ходимни ишга олди

Хитойнинг Huawei телекоммуникация компанияси дунёга янги ходими Юншенгни таништирди. Юншенг бутунлай сунъий интеллект билан ишлайдиган виртуал ақлли одамдир.

Huawei Cloud компанияси бош директори Чжан Пинган ўзининг нутқини Юншенни саҳнага олиб чиқиш билан очди.

Юншенгнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у “сунъий ақлнинг автоматик моделлаштириш, овозли бошқариш ва сунъий ақл тезлигини ошириш”ни ўз ичига олган Huawei компаниясининг рақамли қувури ёрдамида яратилган виртуал одамдир. Бу Юншенгни дунёдаги тирик энг автоном рақамли одамлардан бирига айлантиради.

У реал вақт давомида ўйлай оладиган, гапира оладиган ва ҳаракат қила оладиган виртуал одамдир. Huawei компаниясининг хусусий дастурий таъминоти билан жиҳозланган сунъий ақлнинг ғайриоддий ҳисоблаш имконияти унга виртуал одамларнинг кўпчилигида етишмайдиган эркинликларни беради.