Жоржияда кичик самолёт қулаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг шарқидаги Жоржия штати аеропортида жума куни битта двигателли самолёт қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда маҳаллий ОАВ ўт ўчирувчиларга таяниб.

Ёнғин хавфсизлиги ходимларининг айтишича: “Жума куни тушдан кейин Де Калеб Печтре аеропортида қулаши оқибатида ёниб кетган самолёт бортида тўрт киши бўлган ва уларнинг барчаси вафот этган.

Маҳаллий “Fox-5” телеканали воқеа содир бўлганидан кейин аеропорт ёпилганини хабар қилди. Йўловчилар кимлиги ҳозирча ошкор қилинмади.