Калифорния жанубидаги соҳилларда экологик ҳалокат юз берди

Замонавий Жанубий Калифорния тарихидаги энг йирик нефт тўкилмаларидан бири машҳур соҳилларни ифлослантирди ва ёввойи табиатни ўлдирди.

Ёқилғи океан бўйлаб километрлаб тарқалиб кетди ва қирғоқ ўлик қушлар ва балиқлар билан бирга ёпишқоқ қора шарчалар билан қопланди. АҚШ қирғоқ қўриқчилари бошчилигидаги экипажлар ботқоқ ерлар ва Болса -Чика экологик қўриқхонасига кейинги ҳалокатларни тўхтатиш мақсадида скиммерлар ва бум деб номланувчи сузувчи тўсиқларни жойлаштирдилар.

Якшанба куни Соҳил Хавфсизлик хизмати тўкилманинг қандай содир бўлганлиги ҳақида туну-кун тергов ўтказилганини айтди.

Тахминан 126000 галлон ёки 3000 баррел нефт Тинч океанининг 13 квадрат миля атрофидаги қисмига тарқалган, шаҳар ҳокими Ким Карр матбуот анжумани чоғида ҳодисани экологик ҳалокат деб атади.