Канада ва АҚШ ўртасидаги кўприк портловчи моддалар бўлиши эҳтимоли сабабли ёпилди

Канада ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги энг гавжум чегара пункти душанба куни автотранспорт воситаларини қидириш пайтида портловчи моддаларга ўхшаш нарсаларни топилгандан сўнг, икки соатдан кўпроқ вақт мобайнида транспорт ҳаракати учун ёпиқ қолди.

Канаданинг Онтарио штатидаги Виндзорни Америка Детроитига боғлайдиган “Элчи кўприги” умуман транспорт ҳаракати учун ёпилди ва унинг атрофидаги жойлар ҳам эвакуация қилинди.

Виндзор полицияси кўприк мажмуасининг иккиламчи текширув жойида автомашинада портловчи бўлиши мумкинлиги аниқланганидан кейин Канада чегара хизматлари томонидан огоҳлантирилди.

Чегара маъмурлари, шунингдек, вазиятни кузатиб бориш ва йўллардаги узилишларни камайтириш учун чегаранинг ҳар икки тарафидаги фавқулодда вазиятлар ходимлари билан ишлаётганини айтишди. Транспорт воситалари Виндзор-Детройт туннели ва Блувотер кўпригига йўналтирилди.