Канадада отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Канада CTV телеканали якшанба куни Канаданинг Калгари шаҳридаги тунги клубда содир бўлган отишмада бир киши ҳалок бўлганини ва яна бир киши яраланганини хабар қилди.

Телеканалнинг таъкидлашича, 30 ёшли эркак ўқ жароҳати билан касалхонага ётқизилган, аммо олган жароҳатлари туфайли вафот этган.

Яна бир киши ўқ жароҳати билан касалхонага олиб кетилгани ва унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаётгани айтилган.