LG GM харажатларини қоплаб беради

General Motors ва LG Electronics Bolt электромобилидаги муаммони ҳал қилиш бўйича келишувга эришди.

General Motors (GM) LG Electronics (LG) компанияси томонидан етказиб бериладиган аккумулятор батареяларидаги нуқсонлар туфайли Chevrolet Bolt электромобилларини қайтариб олиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш бўйича келишувга эришганини эълон қилди.

Шартноманинг натижалари GMнинг учинчи чорак ҳисоботида акс этади. LG қайтариб олиш билан боғлиқ харажатлар сифатида кўрсатилган 2.0 миллиард долларнинг 1.9 миллиард долларини қоплайди.

“LG GM учун қимматбаҳо ва ҳурматли етказиб берувчидир ва биз бу келишувга эришганимиздан хурсандмиз”, – деди GMнинг глобал харидлар ва таъминот занжири бўйича вице-президенти Шилпан Амин. “Бизнинг муҳандислик ва ишлаб чиқариш гуруҳларимиз янги аккумулятор модулларини ишлаб чиқаришни тезлаштириш учун ҳамкорликни давом эттирмоқдалар ва биз шу ойда электромобилларни таъмирлашни бошлаймиз”.