Литва қамоқхонани муҳожирларни жойлаштириш марказига айлантиради

Литва чегара хизмати мамлакат жануби-ғарбидаги улкан қамоқхонани мамлакатнинг энг йирик муҳожирлар марказига айлантирди.

Сентябрь ойининг охирида номи ўзгартирилган Кибартай мусофирларни рўйхатга олиш марказида камида 700 киши яшайди.

Яқин вақтгача у ерда сақланган маҳбуслар мамлакатнинг бошқа муассасаларига кўчирилди.

Литва ҳукумати май ойидан буён Белоруссия билан чегарани кесиб ўтган 4200 га яқин муҳожирларни мамлакат бўйлаб жойлаштиришда қийинчиликларга дуч келмоқда.

Вилнюс Белоруссия ҳукуматини Европа Иттифоқидаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида ўз чегарасидан муҳожирларни ўтказиб юборганликда айбламоқда. Уларнинг кўпчилигини ироқлик муҳожирлар ташкил этади.