Мадуронинг яқин ёрдамчиси АҚШга экстрадиция қилинди

Венесуэла Президенти Николас Мадуронинг энг яқин ёрдамчиларидан бири Кабо-Вердедан АҚШга экстрадиция қилинди. У “пул ювиш” да айбланмоқда.

АҚШ Молия вазирлигининг айтишича, Алекс Сааб жаноб Мадуро режимининг етакчиси бўлиб ишлаган.

АҚШ Молия вазирлиги Колумбияда туғилган тадбиркор ва Венесуэла элчиси Сааб жанобларини коррупциядан тушган маблағларни ювиш учун Америка банкларидаги ҳисобларидан фойдаланганликда айбламоқда.

У ўтган йилнинг июнь ойида, самолёти Кабо-Вердеда ёнилғи қуйиш учун тўхтаганида ҳибсга олинган эди.

Жаноб Саабнинг айтишича, у расмий топшириқ билан COVID-19 пандемиясига қарши курашиш учун тиббий буюмлар сотиб олиш мақсадида йўлган чиққан. Сааб барча айбловларни рад этади ва айбловлар асосан сиёсий мотивлар билан боғлиқлигини айтади.

Венесуэла ҳукумати АҚШни дипломатик ходимни ўғирлашда айблади ва қайта бошланиши кутилаётган мухолифат билан музокаралар тўхтатилганини эълон қилди.

Кўп йиллик сиёсий ва иқтисодий инқироз натижасида Венесуэла озиқ-овқат ва дори-дармон танқислигига дуч келди.

Венесуэла мухолифати жаноб Саабни Мадуронинг социалистик-популистик тузуми учун яширин битимлар тузган одам деб таърифлайди.