Муҳаммадия Йогякарта Университети грант дастури

Индонезияда жойлашган Муҳаммадия Йогякарта Университетининг 2022 ўқув йили халқаро грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад бакалавриат, магистратура ва докторантура даражаларида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди.

Университет 1981 йилда ташкил топган бўлиб, у Индонезиядаги иккинчи энг катта исломий ўқув юрти ҳисобланади. ОТМ мамлакатдаги ўқув юртлари ичида 2 ўринга муносиб кўрилган.

Муҳаммадия Йогякарта Университети грант дастури тафсилотлари:

Университет: Муҳаммадия Йогякарта Университети;

Илмий даража: бакалавриат, магистратура, докторантура;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Индонезия;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 31 Октябр.