Муссолонининг набираси Рим шаҳар кенгаши сайловларида яна ғалаба қозонди

Италия фашистлари лидери Бенито Муссолонининг набираси Ракеле  Муссолони Рим шаҳар сайловларида энг кўп овоз олди.

Якшанба ва душанба кунлари бўлиб ўтган сайловларда, чоршанба куни эълон қилинган якуний сайлов натижаларига кўра, Муссолинининг набираси 8,200 дан ортиқ овоз олди, бу 2016 йилги сайловларга қараганда 657 овозга кўпдир. .

Муссолини, Рим муниципалитетидаги чап-марказий Демократик партиядаги ҳамкасблари билан яхши муносабатда эканлигини, сиёсий позициялар ва шахсий муносабатлар ўртасида фарқ борлигини таъкидлади.

Гардиан газетасига кўра, у бобосининг фашистлар сиёсатини муҳокама қилишдан бош тортди ва ҳозир бу масалани муҳокама қилиш вақти эмаслигини ва Рим ҳақида гапиришни афзал кўришини айтди.

Муссолинининг бошқа набираси Алессандра 2014 йилдан 2019 йилгача Европа парламентида ўрин эгаллаган ва сиёсатдан кетишини эълон қилган.