Навоий вилоятидаги саноат корхонаси табиатга катта зарар келтирди

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари томонидан Зарафшон дарёсининг Кармана туманидан оқиб ўтувчи қисмининг 5 та нуқтасидан таҳлил намуналари олинганда азот аммоний 21 маротаба, азот нитрат 2,6 маротаба, азот нитрит 60 маротаба, хлоридлар 1,3 маротаба, мис ионлари 2,1маротаба белгиланган меъёрлардан юқорилиги ҳамда дарёда ёппасига заҳарланиш юзага келганлиги аниқланди. Бунинг сабаби эса “Навоийазот” АЖга қарашли 267-қудуқдан дарёга оқизилган ҳаёт учун хавфли моддалар бўлиб чиқди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича дастлабки ўрганиш-суриштурув ишлари давом этмоқда. Унинг якуни бўйича қўшимча маълумот берилади ва бу маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилади.