Оксфорд луғатига 26 та корейсча сўз қўшилди

9News нашрининг хабар беришича, луғатнинг янги нашрига “бульгоги” – сабзавотли гарнир, “халлью” – Жанубий Корея ва унинг маданиятига бўлган қизиқиш, K-drama – корейсча сериал, “манхва”-корейсча мульфильм ва комикслар ва бошқа бир қанча сўзлар киритилади.

Нашр муаллифларининг айтишича, луғатга бунчалик миқдордаги корейсча сўзларнинг киритилиши уларнинг инглиз тилида сўзлашувчилар томонидан кундалик ҳаётда тез-тез  ишлатилишидир.

Лондон Қироллик колледжи профессори Хе-Кюнг Лининг айтишича, машҳур “Кальмарлар ўйини” ва “Паразитлар” каби корейс фильмларининг муваффақиятини мазкур оммавий маданиятни лойиҳалаштирганларнинг глобал фикрлаши билан тушунтириш мумкиндир.