Ўзбекистон элчиси Толибон ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ўзбекистоннинг Кобулдаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов бошчилигидаги делегация бугун, 2 октябрь куни Кобулда Толибон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий билан учрашди.

Толибон сиёсий ишлар офиси расмийси Муҳаммад Наимнинг Twitter‘да ёзишича, учрашувда икки томонлама муносабатлар, хусусан, Мозори Шариф ва Қобул аэропортларини реконструкция қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, икки давлат ўртасида авиақатновларни тиклаш масаласида ҳам ижобий суҳбат бўлгани қайд этилган.

Амир Хон Муттақий Ўзбекистонга икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш умидини бергани учун миннатдорчилик билдирган.