Қиёмат арсенали: АҚШ ядровий қуроллар сонини ошкор қилди

АҚШ ҳукумати 2017 йил сентябридан буён биринчи марта ядровий қуролларнинг жорий инвентаризациясини эълон қилди. Мамлакат 3750 та фаол ва фаол бўлмаган ядровий ракета каллаклари арсеналига эга эканлиги айтилди.

Улардан 1550 таси фаол хизматда. Мутахассисларнинг фикрича, бу ядровий уруш содир бўлган тақдирда бир миллиарддан ортиқ одамларнинг ўлимига сабаб бўлади.

АҚШ ва коммунистик Россия ўртасида Совуқ уруш авж олган пайтда ядровий қуролларни қисқартириш бўйича бир қатор шартномалар тузилган эди.

30 сентябрда ўтказилган захираларни қайта ҳисоблаш маълумотлари шуни кўрсатдики, АҚШ 2017 йил сентябрь ойидан буён 72 та ядровий каллакни арсеналдан камайтирган.

Содир бўлиши мумкин бўлган ядровий тўқнашувлар бўйича 2018 йилда ўтказилган тадқиқотларга кўра, Мичиган технология университети олимлари 100 та ядро қуроли “дастлабки портлашларда” камида 30 миллион одамни ўлдириши мумкинлигини ҳисоблаб чиқдилар.

Яна миллионлаб одамлар портлаш жароҳатлари ва нурланиш таъсирига дуч келишади.