Қўшма Штатларда катта кибер-ўғирлик содир этилди

АҚШ криптовалюта биржаси Coinbase хакерлик ҳужумига учради, камида 6000 фойдаланувчи ҳисобидан криптовалюта ўғирланган, деб хабар беради Coinbase.

“Афсуски, 2021 йил 20 мартдан 20 майгача сиз Coinbase мижозлар ҳисобларига рухсатсиз кириш ва уларнинг маблағларини платформадан олиб чиқиш бўйича учинчи томон кампанияси қурбонлари бўлдингиз… Пул маблағлари камида 6000 мижоз ҳисобидан ўғирланган”, – дейилади крипто алмашиш баёнотида.

Coinbase маълумотларига кўра, кибер ўғрилар фойдаланувчиларнинг электрон почта манзиллари, телефон рақамлари ва паролларига кириш учун фишинг ҳужумлари ёки бошқа ижтимоий муҳандислик усулларидан фойдаланган.

Криптовалюта биржаси барча зарар кўрган мижозларга ўз ҳисобларидан ўғирланган валюта қийматига тенг маблағ тўланишини айтди.

“Баъзи мижозларга зарарлари аллақачон тўланган ва биз барча зарар кўрган мижозлар йўқотилган валюталарнинг тўлиқ қийматини олишларига ишонтирамиз. Буни бугундан кечикмай ҳисобингизда кўришингиз керак”, – деди Coinbase.

Coinbase Америка криптовалюта биржаси 2012 йилда ташкил этилган. Биткоин ва бошқа криптовалюталар Coinbase платформасида сотилади. Компанияда 2000 дан ортиқ ходимлар ишлайди ва 100 дан ортиқ мамлакатда фаолият олиб боради.