Роскомнадзор уяли алоқа абонентлари маълумотларини олиш ҳуқуқини қўлга киритди

Телекоммуникация операторлари энди Роскомнадзорга унинг талабига биноан абонентлар – юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар тўғрисидаги баъзи маълумотларни тақдим этишга мажбурдирлар.

“Алоқа тўғрисида” федерал қонунга абонент маълумотларини назорат органига топшириш мажбурийлиги тўғрисидаги ўзгартириш 1 октябрдан кучга кирди.

Ушбу талабни мажбурийлигини белгиловчи қонуннинг тўлиқ матни Давлат думаси томонидан қабул қилинган ва июнь ойида Федерация Кенгаши томонидан маъқулланган. Президент уни 2 июлда имзолаган.

Операторларнинг Роскомнадзорга маълумот бериш мажбурийлиги корпоратив тарифларга уланган абонентларга тегишли. Шунингдек, эндиликда операторлар овозли маълумотларни, матнли ва мультимедиали хабарларни қабул қилиш ва узатиш фактлари, уларни юбориш ёки қабул қилиш санаси ва вақти, таянч станциянинг жойлашуви тўғрисида ҳам хабар беришлари шарт.

Шу пайтгача бундай ҳуқуққа фақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эга бўлишган.