Санкт-Петербургда антиқа ҳайкал ўрнатилди

Шаҳарнинг Литейний хиёбонидаги 55-рақамли уйга яқин ерда “Йўқотилган китоб” деб номланган арт-объект ўрнатилди. У китобни тасвирлайди, персонажнинг нигоҳи маюс қилиб кўрсатилган.

Шаҳар ҳокимлигининг Телеграм каналида берилган маълумотга кўра, мазкур ҳайкал икки ҳодисани эслатади. Биринчиси, ривоятга кўра, машҳур рус шоири Николай Некрасов айнан шу хиёбонда бошқа машҳур ёзувчи Николай Чернишевскийнинг “Нима қилиш керак?” номли романининг қўлёзмасини тушириб, йўқотиб қўйган. Иккинчи ҳодиса эса-ҳозирда инсонларнинг қоғоз китоблар ўқишни эмас, электрон ускуналардан маълумот олишни тобора афзал кўраётганлиги ва китобнинг бундан қаттиқ хафа эканлигини барчага эслатиб қўйишдир.

Ҳайкал муаллифи Репин номидаги Бадиий академия битирувчиси Вероника Бернарддир.