Швейцарияда яқинларини эмланишга кўндирганларга 50 франкдан тўланади

Швейцария федерал мажлиси ўз қариндошлари, дўстлари ва танишларини коронавирусга қарши эмланишга кўндирган фуқароларга 50 франкдан тўлай бошлайди. Бу ҳақда ҳукуматнинг расмий сайтида эълон қилинган.
Шу билан бирга ҳар бир эмланган швейцариялик уни кўндира олган кишининг исми-шарифини очиқ айтиши ҳам мумкин.Маълум бўлишича, бундай инсонга 50 франклик купон берилади ва уни кинотеатрларда, ресторан ва бошқа кўнгилочар жойларда ишлатиш мумкин бўлади. Ҳукумат пандемия шароитида унга қарши курашга ҳисса қўшаётган инсонларнинг молиявий томондан рағбатлантирилиши зарур эканлигини таъкидламоқда.