Цукерберг АҚШ Конгрессига жавоб қайтарди

Facebook бош директори ижтимоий медиа гигантига нисбатан айтилган “нафратни тарғиб қилади, болаларга зарар етказади, молиявий фойдани хавфсизликдан устун қўяди” деган айбловлар нотўғри эканлигини таъкидлади.

“Бу айбловлар замирида биз молиявий фойдани хавфсизлик ва қулайликдан устун қўямиз деган фикр ётади. Жуда оддий, бу тўғри эмас”, – деди Facebook бош директори Марк Цукерберг ўз Facebook саҳифасида ўз ходимларига ёзган узун хатида.

“Мен одамларни ғазаблантирадиган ёки тушкунликка соладиган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган ҳеч қандай технологик компанияни билмайман. Ҳамма ахлоқий ва тижорат рағбатлари ва маҳсулотлар қарама -қарши томонга ишора қилади”, дейди у.

Facebook собиқ ходими Френсис Хоган Капитолий тепалигида гувоҳлик бериб, расмийлар ва “Wall Street Journal” журналини Facebook ўсмирларнинг руҳий саломатлигига зарар етказиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Хоганнинг сенаторлар олдида нутқ сўзлашидан бир кун ўтиб, Facebook ва унинг иловалари, WhatsApp, Instagram ва Messenger деярли етти соат давом узилишларга дуч келган.