Тимур Бекмамбетов Хўжа Насриддин ҳақида мультфильм суратга олади

1- октябр куни Тошкентда бўлиб ўтаётган “Буюк Ипак йўли жавоҳири” халқаро кинофестивали доирасида Ш.Айманов номидаги “Қозоқфильм” АЖ,”Базелевс” МЧЖ ва Ўзбекистон Кинематография миллий агентлиги ўртасида янги анимацион лойиҳани амалга ошириш борасида имзо қўйилди.

Шартномага кўра, машҳур режиссер ва продюссер, “Базелевс”нинг бош продюсери Тимур Бекмамбетов Ўзбекистонда анимация мактаблари очади ва ўзбек халқининг севимли қаҳрамони Хўжа Насриддин ҳақида мульфильм суратга олади. Суратга олиш ишлари Ўзбекистон ва Қозоғистонда амалга оширилади.