Толибон: Вашингтон Афғонистонга гуманитар ёрдам беради

“Толибон” ҳаракати якшанба куни Қўшма Штатлар Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатишга розилик берганини эълон қилди. Шу билан бирга АҚШ бу мамлакатнинг янги ҳукуматини сиёсий эътироф этишдан бош тортган.

Ҳаракатга кўра, Қатар пойтахти Доҳада ўтказилган музокаралар яхши ўтган, Вашингтон бу ёрдамни Толибонни расман тан олиниши билан боғламасликка рози бўлганидан кейин Афғонистонга гуманитар ёрдам юборишини айтган.

Ўз навбатида, Толибоннинг сиёсий вакили Суҳайл Шаҳин Толибон ташқи ишлар вазири АҚШни музокаралар чоғида Афғонистонда ҳаракат қилиш, бошқа мамлакатларга ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмаслигига ишонтирганини тасдиқлади.

Бироқ, шанба куни “Толибон” Вашингтон билан ИШИДнинг Афғонистондаги фаолиятини чеклаш борасидаги ҳамкорликни рад этди.

Қўшма Штатлардан шанба ва якшанба кунлари бўлиб ўтган учрашувлар ҳақида ҳеч қандай изоҳ берилмади, бироқ кейинчалик аниқланишича, музокаралар АҚШ “Толибон”ни тан олиши учун тайёргарлик босқичи бўлмаган.