Toyota Mirai яна бир марта рекорд ўрнатди

Иккинчи авлод Toyota Mirai водородли автомобили бир марта ёқилғи қуйиш билан узоқ масофани босиб ўтиш бўйича янги рекорд ўрнатди. Автомобиль 845 миль, яъни 1360 км босиб ўтди. Toyota, Шимолий Америка компаниясининг ижрочи вице-президенти Боб Картер айтганидек “2016 йилда Шимолий Америкада оммавий равишда сотиладиган автомобиль эди, ва ҳозирда янги авлод Mirai электромобиллари янгидан-янги рекордларни ўрнатмоқда”.

Mirai ўрнатган рекорд Гиннес рекордлар китоби вакиллари томонидан яқиндан кузатиб борилди. Натижада, судья Майкл Эмприк “Mirai” ёнилғи бакининг устига рекордни тасдиқлаб, муҳр ёпиштирди.

“Гипермиллерлар” (шу турдаги пойгаларда бир неча бор қатнашган ҳайдовчилар) Уэйн Гедес ва Боб Вингерлар Miraiда рекорд ўрнатишга ўз ҳиссаларини қўшишди. Янги гибрид Калифорнияда биринчи куни 473 миль (761,2 км), иккинчи куни эса яна 372 миль (598,7 км) йўл босди. “Гипермиллерлар” ўрнатган рекорд Miraiнинг техник паспортида кўрсатилган бир марталик ёқилғи қуйиш билан босиб ўтиладиган масофадан икки баравар юқори бўлди.