Тумандан сув оламиз!

CloudFisher янги технология бўлиб, унинг ёрдамида атмосферадаги буғдан ичимлик сувини йиғиб олиш мумкин. Ушбу кашфиёт 120 км/с гача шамол тезлигига бардош бера оладиган дунёдаги биринчи туман сув коллектори ҳисобланади. Махсус тўрлар ҳаводаги сув томчиларини ушлаб қолади ва махсус резервуарга йиғади. CloudFisher технологияси кўплаб мамлакатлар аҳолисини арзон ва тоза ичимлик суви билан таъминлаши мумкин. Ўта тежамкор усулда олинган сув фермаларда, ўрмонларни тиклаш лойиҳаларида ёки саноатда ҳам ишлалиши мумкин.

Инновацион туман коллекторини ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш жуда оддий ва осон бўлиб, энергия талаб қилмайди. Коллекторда ишлатилган барча материаллар озиқ-овқат стандартлари бўйича хавфсиздир. CloudFisher юз минглаб одамларни ЖССТ ичимлик суви стандартларига мос келадиган юқори сифатли ичимлик суви билан таъминлай олади. Ускунанинг максимал сув йиғиш қиймати кунига 600 литрдан ошади.

CloudFisher немис сув жамғармаси томонидан ишлаб чиқилган. Пўлат рамкалар ва тўр ушлагичлари Марокашдаги Бутмутгуйда тоғида жамғарма ва Мюнхен Техник Университети тадқиқотчилари билан биргаликда 18 ой давомида синовдан ўтказилган. Минтақага ва мавсумга қараб, тўрлар кунига 36 дан 126 литргача сув йиғиши. Марокашда энг юқори кўрсаткич – кунига 600 литрдан ортиқ сув йиғилди.