Тунисда президентни хоин деб атаганлар ҳибсга олинди

Тунис полицияси якшанба куни парламент аъзоси ва телевидение бошловчисини ҳибсга олди. Улар президент Кайс Саид июль ойида ҳокимиятни қўлга киритганидан бери танқид қилиб келишмоқда эди.

Қамоққа олинганларнинг адвокати Самир Бен Умарнинг айтишича, улар Зайтуна телеканалида кўрсатувни эфирга узатганларидан сўнг ҳарбий суд “давлат хавфсизлигига қарши фитна уюштириш ва армияни ҳақорат қилиш” айбловлари билан ҳибсга олиш тўғрисида буйруқ берган.

Алои Абделлатиф консерватив диний Карама партияси депутати, Амеюр Айед эса Зайтуна телеканалининг бошловчиси ҳисобланади. Дастурда улар Президент Саидни қаттиқ танқид қилиб, уни хоин деб аташган.

Ҳозирча полиция ҳам, армия ҳам воқеага изоҳ беришмаган.