Туркия фуқароси дунёдаги энг баланд бўйли аёл деб тан олинди

Туркиялик Румейса Гелги дунёдаги энг баланд бўйли аёл сифатида тан олинди. Бу ҳақда Гиннеснинг Рекордлар китоби расмий сайти хабар беради.

24 яшар Румейсанинг бўйи 215,16 сантиметрдир. Бунинг сабаби Уивер синдроми бўлиб, одатда қиз ногиронлар аравачасида ҳаракатланади. Румейса ёрдамчи ускуна ёрдамида ҳам қисқа муддат ўзи юра олади. 2014-йили ҳам Румейса 18-ёшида дунёнинг энг баланд бўйли ўсмир қизи сифатида қайд қилинган эди.