Варшавада муҳожирлар ҳимоясига бағишланган намойиш бўлиб ўтди

“Чегарадаги қийноқларни бас қилинг!” Шу шиор остида Польша пойтахти Варашавада Беларус орқали мамлакатга кирмоқчи бўлаётган муҳожирларни қўллаб-қувватлаш намойиши бўлиб ўтди.

Намойиш қатнашувчилари Польша ҳукуматини мигрантларга нисбатан шафқатсизликда айблашмоқда. Уларнинг фикрича, қочоқларга бошпана берилмаяпти, тиббий ёрдам кўрсатилмаяпти ва ёмон муомала қилинмоқда. Камида беш кишининг ўлими ҳақида маълумот бор.

Расмий Варшава чегарадаги вазият юзасидан Белорус ҳукуматини масъул ҳисобламоқда. Польша расмийларининг фикрича, Белорус мигрантларни ўз ҳудудига олиб келмоқда ва ЕИ га кириб олишлари учун Польша, Литва ва Латвия чегараларига юбормоқда.