Хитой Тайван билан тинч йўл орқали бирлашиш тарафдори

Хитой Халқ Республикаси ҳукумат раиси Си Цзиньпин Синьхай инқилобининг 100 йиллигига бағишланган маросимда сўзлаган нутқида қитъадаги Хитойнинг Тайван билан бирлашиши кераклигини эълон қилди.

Мазкур инқилоб оқибатида Хитойда Цин императорлар сулоласи ағдарилган эди.

 Си Цзиньпин бирлашишнинг тинч йўл билан амалга оширилиши шартлигини таъкидлаб ўтди ва хитойликларнинг сепаратизмга қарши курашда етарлича тажриба ортирганлигига ҳам диққатни қаратди.

“Ватанимизни бирлаштиришдек тарихий мақсад албатта амалга оширилиши шарт, ва шундай бўлади ҳам”,-деди Хитой давлат раҳбари. Аммо у агар тинч йўл билан бўлмаса, Тайванни қўшиб олиш йўлида куч ишлатилиши эҳтимоли ҳам борлигини айтиб ўтди.

Унинг айтишича, Тайваннинг мустақиллиги йўлидаги сепаратизм миллий янгидан уйғониш учун энг катта хавфдир ва икки мамлакатни бирлаштириш йўлидаги энг катта тўсиқдир.

Бунга жавобан Тайван расмийлари мамлакат келажаги унинг аҳолиси иродасига боғлиқлигини таъкидлади ва Хитойни провокацион одимлар отмасликка ва ҳарбий йўл билан қўрқитмасликка чақирди.