Хитойлик ўқувчилар мактаб формасига кузатув микрочиплари тикиб чиқилмоқда

Хитойнинг Гуандун шаҳридаги бошланғич мактабда ноодатий тажриба ўтказишга қарор қилинди. Бу ерда болаларни идентификациялаш ва уларнинг ҳаракатларини кузатиш учун мактаб формасига микрочип жойлаштирилмоқда. Ушбу усул ўқитувчилар ва ота-оналарга доимо болалар қаерда эканлигини билиш имконини беради.

Бундай янгилик болаларни реал вақт режимида кузатишга ёрдам беради. Агар бола “хавфли зонага” кириб қолса, мобил телефон орқали оила аъзолари ёки ўқитувчиларга сигнал юборилади. Шунингдек, микрочип ўзаро хабар алмашиш имконини ҳам беради.

“Бироқ, барча ота-оналар ҳам бундай тарздаги янгиликка қизиқиш билдиришмади. Кўпчиликнинг фикрича, чипларни жиноятчилар оёғига қўйилган электрон билагузуклар билан таққослаш мумкин”.

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг кўплаб мактабларида узоқ вақтдан бери юзни таниб олиш тизими мавжуд. Шунингдек, айрим мактабларда синфларга болаларнинг дарсларни қандай ўзлаштираётганини кузатиш учун кузатув камералари ўрнатилган.