Хюстон, биз қалампир ўстирдик!

Америкалик космонавтлар 12 июлда бошланган тажриба доирасида Халқаро космик станция бортида биринчи марта қалампир етиштиришга муваффақ бўлишди. Бу ҳақида сешанба куни Америка Қўшма Штатлари аэронавтика ва коинот миллий бошқармаси (НАСА) ходими Жон Кеннеди ўз твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Хабарда “Хюстон, бизда қалампир бор! Яқинда ХКСда ўстирилган чили (қалампири) ўсимликлари ўз мевасини берди. Гуллар Жон Ф.Кеннеди маркази ходимлари ва НАСА космонавтлари томонидан чанглантирилди. Йил охирида ҳосилни (йиғиб олишимизни) кузатиб боринг” дейилган ва яшил қалампир ўсимлиги фотосурати илова қилинган.

Микрогравитация шароитида ўсимликларни етиштиришдаги қийинчиликларни енгиб ўтиш коинотда олиб бориладиган узоқ муддатли миссиялар учун жуда муҳим. Бундай вазиялатларда экипажга қалампир каби С витаминига бой манба керак бўлади.

Таъкидланишича, чангланган гулларнинг ҳаммаси ҳам мева солмаган. Космонавтлар икки марта ҳосил йиғишади. Биринчи марта октябрь охирида, тажриба бошланганидан 100 кун ўтганидан сўнг ва иккинчи марта эса ноябрь бошида 120 кундан кейин. Ҳосил йиғилганидан сўнг, қалампирнинг бир қисми озиқ-овқат сифатида ишлатилади, қолганлари тадқиқот учун Ерга юборилади.

12 июль куни НАСА астронавти Меган Макартур қалампир етиштириш бўйича “Habitat-04” деб номланган тажриба бошланганини эълон қилганди.