Янги Зеландиянинг расмий шаҳар сеҳргари ишдан бўшатилди

Янги Зеландиянинг Крайстчерч кенгаши шаҳарнинг расмий сеҳргарини ишдан бўшатди. Хабар беришларича, сеҳргар “шаҳарнинг замонавий қиёфасига” мос келмай қолган.

89 ёшли Ян Бракенбери Ченнелл 23 йил давомида сеҳргар бўлиб ишлаган. “Жодугарлик ва сеҳр каби бошқа хизматларни кўрсатгани учун, Крайстчерч шаҳри рекламасини ташкил этишнинг бир қисми сифатида” унга йилига 16 минг Янги Зеландия доллари тўланган.

Шаҳар кенгаши ижрочи директори ёрдамчиси Лин Макклелланднинг айтишича, сеҳргарнинг охирги маоши декабрь ойида тўланган, кейин у билан шартнома бекор қилинган.

Сеҳргар, кенгашнинг “ҳаёли жойида бўлмаган бир нечта бюрократлари” шаҳарнинг ҳақиқий мероси ва ташқи қиёфаси ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмаслигини таъкидлаб, уни ишдан бўшатишларига қуйидагича жавоб берди: “Мен Крайстчерчнинг асл “юзиман”.

Жодугарнинг айтишича, шартноманинг бекор қилиниши ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Амалдорлар “сеҳрлашни” тўхтатишга мажбур қилишлари учун уни “ўлдиришлари” керак бўлади.