Японияда пандемия даврида болалар орасида ўз жонига қасд қилиш энг юқори даражага етди

Япония Таълим вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатда болалар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари қирқ йилдан зиёд вақт ичида энг юқори кўрсаткични қайд этган.

Вазирлик ўтган йили Ковид-19 пандемияси мактабларнинг ёпилишига олиб келганидан бери, бошланғич синфлардан ўрта синфгача бўлган болалар орасида 415 та ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари қайд этилган.

Япониянинг “Асаҳи” газетасининг хабар беришича, бу ўтган йилга қараганда 100 га яқин ҳолатга кўпайган, бу 1974 йилдан буён энг юқори кўрсаткичдир.

Таълим вазирлиги расмийсининг айтишича, натижалар шуни кўрсатадики, пандемия туфайли мактаб ва уй шароитидаги ўзгаришлар болаларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатган.