Европа давлатлари Иттифоқ чегараларига панжара ва деворлар ўрнатишга чақирди

Европанинг 12 мамлакати миграция оқими шароитида Европа Иттифоқининг ташқи чегараларини ҳимоя қилиш учун янги воситаларни, шу жумладан, тўсиқлар қуришга маблағ ажратишни талаб қилди.

Булар: Австрия, Кипр, Дания, Греция, Литва, Полша, Болгария, Чехия, Эстония, Венгрия, Латвия, Словакия Республикасидир. Ушбу давлатлар ички ишлар вазирлари томонидан Европа комиссияси ва Европа Иттифоқи Кенгашининг раислигига юборилган мактубда мазкур талаб келтирилган.

27 давлат ички ишлар вазирларининг Люксембургдаги йиғилишида Иттифоқнинг ташқи чегараларини мустаҳкамлаш масаласи кўриб чиқилади.